Ётқизишдан аввал, ётқизиш пайтида ва ундан сўнг хонадаги иқлим шартлари қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши керак:
Ётқизишни бошлашдан олдин, ўрамларини очмасдан ламинатланган полларни ётқизиладиган хонага 48 соатга қўйиб қўйинг.
Барча юзалар умумий техник талабларга мувофиқ бўлиши ва амалдаги меъёрий ҳужжатларни инобатга олганда ётқизиш учун яроқли бўлиши керак. Юзани ётқизиш учун тайёрлаш чоғида қуйидаги талабларга амал қилинишига алоҳида эътибор қаратилиши лозим:
Чоксиз поллардан ташқари ётқизиш юзаси сифатида, агар юқорида санаб ўтилган шартларга мувофиқ бўлса, шунингдек ПВХ поллар, линолеум, резина ёки ёғоч қопламалар ҳам хизмат қилиши мумкин.
Тўқимачилик пол қопламалари яроқсиз асос бўлиб ҳисобланади.
Электр билан иситиладиган поллар чекланган тарзда яроқли бўлиб ҳисобланади.
Ламинатланган пол қопламалари сув билан иситиладиган полга ётқизилиши мумкин . Бундай ҳолда сув билан иситиладиган полларни ишлаб чиқарувчининг йўриқномаларидан фойдаланинг.
Электр билан иситиладиган илиқ поллар умуман олганда, агар иситиш элементлари чоксиз пол ёки бетон қаватининг ичига ўрнатилган бўлса ва уларнинг устида плёнкали электр иситгич ётган бўлмаса, ламинатланган поллар билан фойдаланишга яроқли.
Диққат! Юзанинг ҳарорати 28°С дан ошиб кетмаслиги керак.
Плёнкали электр иситгичлар негизидаги илиқ поллар, агар иситгични ишлаб чиқарувчи юза ҳарорати ҳеч қачон 28°С дан ошиб кетмаслигини таъминласа, ламинатланган поллар билан фойдаланиш учун яроқли бўлиши мумкин. Плёнкали электр иситгичлар негизидаги стандарт илиқ поллар ҳароратнинг экстремал кўтарилиб тушиши чоғида 28°С дан анча ошиб кетадиган ҳароратни ишлаб чиқаради, ва шунинг учун ҳам ётқизиш учун асос сифатида яроқсиз бўлиб ҳисобланади.
Пол тахталарини кўздан кечиринг, улардаги ўйиқ (А) ва қиррани(В) топинг.
Биринчи қаторни хонанинг энг узоқ чап бурчагидан бошлаб ётқизинг. Пол тахталарининг ҳар иккала қиррали тарафларини (В) деворга қарайдиган қилиб ётқизинг. Ётқизишни бошлаш чоғида деворгача бўлган масофага риоя қилиш учун тирговучларни ўрнатинг.
Қаторни пол тахталарини бир-бири билан кўндаланг тарафи билан бирлаштириб қуйидагича йиғинг: биринчи ва ҳар бир кейинги ётқизилган пол тахтасига янги пол тахтасининг қиррасини бурчак остида ётқизилган элементнинг ўйиғига киргизинг. Шундан кейин ётқизиладиган пол тахтасини полга тўлиқ ётадиган бўлгунча туширинг.
Биринчи қаторнинг охирги пол тахтасида талаб этиладиган узунликни ўлчанг ва элементни ишора бўйича арраланг. Иккинчи қаторни ётқизишни биринчи қаторнинг охирги пол тахтаси қолдиғи билан, агар унинг узунлиги 200 мм дан кам бўлмаса, бошланг. Барча кейинги қаторларни ётқизишни олдинги қаторнинг пол тахтаси қолдиғи билан бошлаш керак.
Диққат! Ётқизиш пайтида ҳар бир кейинги қатор пол тахталарининг энг чекка учлари олдинги қатор пол тахталарининг учларига нисбатан камида 200 мм га силжиган бўлиши керак. Фаскали ва /ёки алоҳида декорли ( масалан плиткага ўхшатилган) қопламаларни ётқизишда силжиш бир текис бўлиши ва фаска ҳамда нақшга мувофиқ бўлишига эътибор қилиш зарур.
Иккинчи ва кейинги қаторларни йиғишни қатор пол тахталарини ўзаро кўндаланг тарафи бўйича бирлаштириш билан бошланг.
Қатор йиғилгандан кейин уни бир оз кўтаринг, бурчак остида қиррасини олдинги қаторнинг ўйиғига киргизинг ва қулф қаторнинг бутун узунлиги бўйича тўлиқ бекитилгунча туширинг.
Охирги қаторнинг элементларини максимал даражада аниқ кесиш учун:
Жамоатчилик ва тижорат учун мўлжалланган хоналарда ётқизиш чоғида бундай хоналарга хос ўртача намлик даражасини ҳисобга олиш керак бўлади. Бундай ҳоллар учун элементларни махсус елим билан ёпиштириш назарда тутилган. Ели устки қиррага, элементларни ётқизиш пайтида елим қолдиқлари элементнинг барча бириктирувчи чоклари бўйлаб ташқарига чиқиб қоладиган қилиб сурилади. Пол тахтасининг устки қисмидаги елим қолдиқларини дарров ёки елим бир оз қуригандан кейин кеткизиш мумкин.
Диққат! Елим сурилганидан кейин пол тахталари орасида тирқишлар қолмаганлигига ишонч ҳосил қилинг.
Эшик қутиларини ламинатланган пол ва тагликнинг йиғинди баландлиги ҳисобида қисқартириш тавсия этилади. Шундан кейин пол қопламасини пол тахталари эшик қутисининг тагига кирадиган қилиб ётқизиш, бунда пол қопламаси ва девор ва/ёки бошқа пол орасидаги компенсация тирқишига (8-10 мм) риоя қилиш керак. Агар Сиз ётқизишни мана шундай эшик қутисининг олдида тамомлайдиган бўлсангиз, у ҳолда янги пол тахтаси ётқизилган пол тахтасига бир текис қилиб киргизилиши учун, бу қисмда ётқизилган пол тахтасининг чиқиб турган пастки ўйиғидаги лўкидонни искана билан олиб ташлаш зарур бўлади. Бу қисмда бирлаштириш махсус елим билан таъминланади.
Агар эшик қутиларини, масалан металл қутиларни қисқартиришнинг иложи бўлмаса, ламинатланган пол билан девор ва/ ёки бошқа пол орасидаги чоклар чўзилувчан масса билан тўлдирилиши ёки мос келадиган тамомловчи профиллар билан ёпилиши керак.
* Кафолат ламинат юзасининг ейилишига татбиқ этилади
1) синф
2) уйда фойдаланишга кафолат муддати
3) тижорий фойдаланишга кафолат муддати